"Ватанпарвар" ўқув ташкилотига қарашли автомактабларнинг фаолиятини бошлаш бўйича лицензия берилди
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-816-сон Қонунга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни лицензиялаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган.
Мазкур ваколат асосида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги "Ватанпарвар" ўқув ташкилотига қарашли автомактабларнинг фаолиятини бошлаш бўйича лицензиялар берилди.
Автомактабларнинг очилиш маросимлари таклиф этилган меҳмонлар иштирокида тантанали тарзда бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи полковник Ш.Ибрагимов ҳудудий ЙҲХБ ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, йўл қуйилаётган айрим камчиликлар юзасидан масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Йиғилишлардан сўнг, намунали хизмат қилиб келаётган ЙПХ ходимларига ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи томонидан миннатдорчилик билдирилди.