Халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари вақтинчалик тўхтатилди
Шу кунларда қўшни Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерациясида кузатилаётган кучли совуқ туфайли йўлларда музламалар ҳосил бўлиб, автотранспорт воситаларида техник носозликлар келиб чиқиши натижасида йўловчилар қийин вазиятларга тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олиб, йўловчи ташувлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари жорий йил 13 январдан вақтинчалик тўхтатилди.