Тест режимида

Хабарлар

Яна бир қидирувдаги шахс ЙПХ ходимлари томонидан ушланди

Куни кеча Учтепа туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари сафдор С.Каххоров ва сержант Ш.Туклибоев томонидан Учтепа тумани Заргарлик кўчаси Ал-Хоразмий айланма ҳаракатида ҳаракатланиб келаётган “Ласетти” русумли автомобиль тўхтатилиб, автомобиль ҳайдовчиси: 1995 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Қизилжар ҚФЙда рўйхатда турувчи Ж.М. ни планшетдаги мавжуд Ўзбекистон Республикаси ИИВ “АБД” тизимидан текширилганида, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми билан айбланиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан 2021 йилнинг 29 май кунидан қидирувда эканлиги аниқланган.
Ушбу шахсга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.