Яна бир қидирувдаги шахс “Назарбек” блок-постида ушланди
2022 йил 29 июль куни соат 04:30 ларда Тошкент шаҳар, Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Аллаев томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Н.С.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2022 йил 10 июлдан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.С. Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.