Тест режимида

Хабарлар

Ясама давлат рақам белгиси

Қарши шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходими А.Усмонов томонидан "DAF" русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг орқа томонига ўрнатилган давлат рақам белгиси ясама эканлиги маълум бўлган. Ҳайдовчига нисбатан юқоридаги қоидабузарлик ҳамда тегишли ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси 6-қисмига кўра, давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини бошқариш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.