ЙҲҚ янги таҳрир
Мотоцикл – двигателининг иш ҳажми 50 см3дан (ички ёнув двигатели бўлганда) ва ҳар қанақа двигателда энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ошадиган икки ғилдиракли ва ён тиркамали (кажавали) ёки ён тиркамасиз механик транспорт воситаси.
Трицикллар, шунингдек, рухсат этилган тўлиқ вазни 400 килограммдан (юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари учун 550 килограммдан) ошмайдиган, мотоциклга ўхшаш ўриндиққа ва рулга эга бўлган ва двигателининг энг юқори қуввати 15 киловаттдан ошмайдиган квадрицикл (квадроцикл) ҳамда бошқа механик мосламалар ҳам мотоциклларга тенглаштирилади.