ЙҲХБ ходими ИИО ходимлари ўртасидаги "Ёш китобхон" танловининг республика босқичида ғолиб бўлди
Ички ишлар органлари тизимида ўтказилган "Ёш китобхон" танлови совриндорлари тақдирланди. Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги вакиллари, маънавият тарғиботчилари, Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши фаоллари иштирок этди.
Танлов жорий йилнинг 22-23 февраль кунлари ИИВ Академиясида ўтказилиб, унда ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган ўттиз нафардан зиёд иштирокчи қатнашди. Ёш китобхонлар "Бадиий асар билимдони", "Тезкор савол-жавоб" ҳамда "Буюк мутафаккир ва адиб" турлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Якуний натижаларга кўра, фахрли биринчи ўринни Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори, капитан Азамат Ахматов эгаллади (суратда чап томонда биринчи).