ЙҲХХ раҳбарияти пойтахтда йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш чораларини ўрганди
Ҳайит байрами арафасида ЙҲХХ раҳбарияти пойтахтимизда йўл инфратузилмасини яхшилаш, йўл белгилари ва чизиқларини янгилаш, шунингдек, тунги хизматга жалб этилган ЙПХ ходимларининг иш фаолияти билан танишиш мақсадида жойларга ташриф буюрди.
Ўрганишлар давомида пойтахтимиз ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва тавсиялар берди. Шунингдек, хизмат олиб бораётган ходимлар билан суҳбатлашиб, уларнинг иш шароити, юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари бўйича фикр алмашди.
Ҳайит байрами муносабати билан пойтахт кўчаларида хавфсизлик чораларини янада кучайтириш ва йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш бўйича мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берилди.