ЙҲХХ ходимига пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди
2023 йил 20 июль куни соат 13:20 ларда "Наманган" ЙПХ масканида "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилиб текширилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 345 қути тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатни расмийлаштириш мобайнида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Р.Т. ЙҲХХ "Қамчиқ" довони бўйича ЙПХ ходими Д.Султановга ҳужжатларни расмийлаштирмаслик, автомобилини жарима майдонидан олиб чиқиш ва ноқонуний тарзда олиб кетилаётган тамаки маҳсулотларини қайтариб олиш эвазига 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган. Ходим ушбу ҳаракат ноқонуний эканлигини тушунтиришига қарамасдан ҳайдовчи пора таклиф қилишда давом этган.
Шундан сўнг, Д.Султанов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, пора таклиф қилаётган ҳайдовчига қонуний чора кўрилишини сўраган.
Ходимнинг билдиргисига асосан соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, ҳайдовчи Р.Т. ЙҲХХ ходими Д.Султановга таклиф қилинган 600 АҚШ долларидан 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бераётган вақтда ашёвий даллилар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.