Тест режимида

Хабарлар

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда инновацион ёндашувлар

Бугун Ички ишлар вазирлиги Академиясида "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда инновацион ёндашувлар" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва бошқа вазирликлар ҳамда идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари, шунингдек журналистлар иштирок этдилар.

Мавзу доирасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилиб, келгусидаги режалар ва таклифлар турли инфографикалар ва видеороликлар орқали намойиш этилди. Замонавий қурилмалардан фойдаланиш, қулай дастурларни ишлаб чиқиш орқали рақамлаштиришни янада жадаллаштириш каби таклифлар билдирилди.