Тест режимида

Хабарлар

Йўл-патруль хизмати ходимлари учун янги намунадаги хизмат кийимлари тадбиқ этилмоқда.

Жорий йилнинг 12 февраль кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси махсус дивизион ходимларига синов тариқасида турли мавсумларга мослаштирилган махсус хизмат кийимлари берилмоқда.

Ҳозирги кунда бу хизмат кийимлари синовдан ўтказилаётган бўлиб, уларнинг енгиллиги, қулайлиги, республикамиз иқлимига мослиги, қишки мавсумда қорли ва ёмғирли кунларда сув ўтказмайдиган матодан тикилганлиги, қишки хизмат кийимининг ички қисми иссиқ сақловчи мато билан қопланганлиги билан ажралиб туради.

Ушбу ҳизмат кийиларида ЙПХ ходимларига хизмат олиб боришда бир қатор қулайликлар яратилган. Масалан: табиий матолардан тикилганлиги, рангларининг узоқ вақт сақланиши, хизмат анжомларини жойлаштириш (эпикировка) учун махсус камар, нур қайтарувчи тасмалар, хизмат кийимининг орқа қисмида хизмат турини билдирувчи «YPX» ёзуви мавжуд.

Ушбу хизмат кийими ЙПХ ходимларига синов тариқасида берилганлиги ва келгусида хизмат кийимларида хизматни ташкил этиш белгиланганлиги сабабли бу хизмат кийимлари бўйича таклиф ва мулохазаларингизни кутиб қоламиз.

 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати