Тест режимида

Хабарлар

Йўл таъмирлаш ишлари сабаб пойтахтда айрим йўллар бир неча соатга вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 19 март куни соат 21:00 дан 20 март куни соат 06:00 га қадар йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан пойтахтда Алишер Навоий шоҳ ва Лабзак кўчаларининг қуйидаги қисмлари вақтинча ёпилади:

- Навоий шоҳ кўчаси Абай кўчаси чорраҳасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчаси чорраҳасигача;

- Лабзак кўчаси Алишер Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача.

Ушбу вақт оралиғида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз.