Тест режимида

Хабарлар

Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида психотроп моддалар олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда

Пойтахт кўчаларида ЙПХ ходимлари томонидан текширув давомида:

2021 йил 25 октябрь куни соат 23:00 ларда Учтепа туманида хизмат олиб бораётган Тошкент шахар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари З.Ахмедов, А.Нозимжонов, Д.Пировлар томонидан Ширин кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган С.Н.нинг ёнидан 13 дона “Травмадол-Ланнахер” ва 1 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.Н. ва аниқланган моддалар Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

2021 йил 25 октябрь куни соат 00:05 ларда Мирзо-Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Мирзажонов ва Д.Ахмедовлар томонидан, Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи 1989 йилда туғилган В.Ч. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида ҳайдовчи В.Ч.нинг ёнидан 2 дона "Тропикамид", 5 дона “Лирика” ва 2 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро В.Ч. ва аниқланган моддалар М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.