Тест режимида

Хабарлар

Йўллардаги текширувлар давомида яна бир қанча фактлар аниқланди

Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида:

- 2022 йил 12 март куни соат 03.30 ларда Яккасарой туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари А.Тошбоев, Ж.Искандаров ва У.Бозоровлар томонидан, Яккасарой тумани Кичик Ҳалқа йўли кўчасидан ҳаракатланиб келаётган, "Lacetti" русумли, автомобиль тўхтатилиб текширилганда, автоуловнинг бар қисмидан целофан пакетга ўралган хар хил шприц қолдиқлари ва йўловчи, 2003 йилда туғилган К.Самиеванинг чўнтагидан жигар рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилиб, холис гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.К. ва К.С.лар ҳамда аниқланган моддалар Яккасарой тумани ИИОФМБ топширилган.

2022 йил 12 март куни соат 23:25 ларда Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, ЙПХ инспекторлари Ш.Холназаров ва И.Мамбетовлар томонидан, Тошкент вилояти ҳудудидан, пойтахтга кириб келаётган, "Nexia-2" русумли, автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ушбу автомобиль йўловчиси: 1987 йилда туғилган, Д.Х.нинг чўнтагидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилиб, холис гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Д.Х.ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

2022 йил 13 март куни соат 00:20 ларда Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Б.Нугмонов ва Н.Досимовлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан, пойтахтга ҳаракатланиб кириб келаётган, "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текшириилганда, ҳайдовчининг ёнидан 1 дона, қора рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.Ш. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИОФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...