Йўловчи ҳамда юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчи ўта масъулиятли бўлиши зарур
Ҳудудларда ЙҲХБ ходимлари ҳамда шаҳар-туман ичида ва вилоятлараро қатновчи, йўловчи ва юк ташувчи ҳайдовчилар билан учрашувлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Суҳбат давомида қоидалар юзасидан қисқа савол-жавоблар бўлиб, ҳайдовчиларга сўнгги ўрнатилган тартиб ҳамда янгиликлар етказилмоқда. Шунингдек, йўловчиларни ташиш ўта масъулиятли вазифа эканлиги, ҳайдовчи қоиданинг ҳар бир бандига риоя этиши, узоқ масофага ҳаракатланганда ўз вақтида дам олиши кераклиги, об-ҳаво шароитини доим инобатга олиниши, юк ташишда меъёрларга риоя қилиниши зарурлиги таъкидланмоқда.
Мақсад — йўлларда кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишдир!
Барча ҳайдовчилардан — йўлларда қоидаларга риоя қилишлари ва эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз!