Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчи ўта масъулиятли бўлиши зарур
Ҳудудий ЙҲХБ ходимлари режа-дастур асосида, босқичма-босқич ИИВ ЙҲХББда ўқув машғулотларида иштирок этиб, соҳага оид сўнгги хабар ва янгиликлар билан танишиб бормоқдалар. Ўқув жараёнларининг бугунги режасига кўра, ходимлар вилоятларга қатновчи ҳайдовчилар билан суҳбатлашиш мақсадида пойтахтдаги автобекатларга ташриф буюрдилар.
Суҳбат давомида қоидалар юзасидан қисқа савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтди. Ҳайдовчиларга сўнгги ўрнатилган тартиб ҳамда янгиликлар етказилди. Шунингдек, йўловчиларни ташиш ўта масъулиятли вазифа эканлиги, ҳайдовчи қоиданинг ҳар бир бандига риоя этиши, узоқ масофага ҳаракатланганда ўз вақтида дам олиши кераклиги, об-ҳаво шароитини доим инобатга олиш зарурлиги таъкидланиб ўтилди.
Мақсад — йўлларда кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишдир!