Тест режимида

Хабарлар

Йўловчига тегишли кийимнинг чўнтагидан гиёҳвандлик моддаси топилди

2022 йил 17 май куни Самарқанд вилояти, Ургут туманида хизмат олиб борган ЙПХ ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигидаги рейд давомида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган А.И. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1997 йилда туғилган У.О. ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ушбу фуқарога тегишли кийимнинг чўнтагидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро У.О. ва топилган модда туман ИИБга топширилган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модда "опий" гиёҳвандлик воситаси бўлиб, соф вазни 43,52 гр.ни ташкил этиши маълум бўлган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...