Йўловчининг шубҳали хатти-ҳаракати ортидаги текширув натижа кўрсатди
2022 йил 21 январь куни соат 22:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган "Шарқ" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Н.Дусимов томонидан ушбу маскандан ҳаракатланиб ўтаётган, Тошкент вилоятидан пойтахтга келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1982 йилда туғилган М.Т. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро М.Т.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, фуқаро М.Т. ва топилган модда туман ИИО ФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда.