Тест режимида

Хабарлар

Йўналишли транспортларнинг эркин ҳаракатига халақит берманг

Тошкент шаҳрида йўналишли транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган, алоҳида ажратилган тасмада қоидаларни бузган ҳолда транспорт воситасини тўхтатган ҳайдовчиларга нисбатан ЙПХ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда чора кўрилмоқда.

Қоидаларга кўра, йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1 — 5.10.3 йўл белгилари билан ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади.

Агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бурилмоқчи бўлаётган транспорт воситалари бу тасмага қайта тизилишлари керак.

Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.