Ёш боланинг ҳаётини асраб қолган Фарғоналик ЙПХ ходими Ички ишлар вазирининг буйруғи билан муносиб тақдирланди
Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБда навбатдаги йўриқнома бўлиб ўтди. Унда ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ишончли таъминлаш, фуқароларни турли нохуш ҳодисалардан ҳимоя қилиш — Йўл-патруль хизмати ходимларининг энг устувор ва долзарб вазифаси экани яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
Хизмат давомида ҳар бир ходим амалдаги қонунчилик талабларига қатъий амал қилиши, интизом ва одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этган ҳолда ўз хизмат мажбуриятларини бажариши зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Жорий йил 24 июнь куни Фарғона вилояти Бувайда туманида йўл четига тўхтаган "Nexia" ҳайдовчиси автомобилни ўчирмасдан, дўконга кириб кетган. Шу вақтда, олдинги ўриндиқда қолган 5 ёшли ўғли ойна кўтаргич тугмасини босиб юборган. Натижада боланинг боши қисилиб қолган. Ҳодисани кўриб, тезкорлик билан ҳаракат қилиб, автомобиль ойнасини синдириб, болани қутқариб қолган ЙПХ ходими Азим Халифаев тақдирланди.
Шунингдек, хизмат фаолиятида намунали иш юритиб келаётган, ўзининг фидойилиги, садоқати ва юқори профессионаллиги билан ажралиб турган бир гуруҳ ЙПХ ходимлари рағбатлантирилди.
Уларнинг самарали фаолияти, ўз олдига қўйилган вазифаларни масъулият билан бажараётгани, шунингдек, жамоада соғлом муҳитни шакллантиришдаги ҳиссаси эътироф этилиб, миннатдорчилик билдирилди.