Тест режимида

Хабарлар

ЙПХ ходимига пора таклиф қилган фуқаро ушланди

Бухоро вилояти, Пешку тумани, Афшона қишлоғида яшовчи 1983 йилда туғилган О.А. ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобиль бошқариб, йўл ҳаракати қоидабузарлигини содир этганлиги ҳолати юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва автомобилини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ ходимига 1,5 млн сўм пора таклиф қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ вилоят бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий биноси олдидаги жарима майдонида фуқаро О.А. ЙПХ ходимига 1,5 млн сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.