ЙПХ инспектори томонидан қидирувдаги шахс ушланди
Жорий йилнинг 17 июнь куни соат 17:50 ларда Бектемир туманига хизматга жалб этилган ЙПХ инспектори, сафдор О.Маматқулов томонидан, Бектемир тумани “ТХАЙ” кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, “Нексия” русумли автомобиль тўхтатилиб, планшет орқали текширилган. Текширув натижасига кўра, ушбу автомобиль ҳайдовчиси: 1982 йилда туғилган Андижон вилояти, Пахтаобод туманида рўйхатда турувчи Ғ.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисми билан айбланиб, Андижон вилояти ИИБ томонидан қидирувда эканлиги аниқланган.
Шундан сўнг фуқаро Ғ.Б. га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.