Тест режимида

Хабарлар

"ЙПХ ходими фуқарога куч ишлатди ва жарима тузиб автомобилини жарима майдонига жойлаштирди" изоҳи билан тарқалган видео юзасидан

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими фуқарога куч ишлатди ва жарима тузиб автомобилини жарима майдонига жойлаштирди" изоҳи келтирилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан саҳифада маълумот берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ф.З.га нисбатан ЙПХ ходими томонидан қонуний талабларини бажармаганлиги бўйича расмийлаштирилган баённома ва тўпланган ҳужжатлар 2021 йил 5 август куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон тумани судида ўрганиб чиқилиб, фуқаро Ф.З. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан ушбу модда билан БҲМнинг иккидан бир қисми - 122.500 (бир юз йигирма икки минг беш юз) сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилиши белгиланди.