ЙПХ ходимлари томонидан пиротехника воситаларини олиб кетаётган ҳайдовчилар аниқланди
2024 йил 18 декабрь куни соат 13:00 ларда “Наманган” ЙПХ масканида ЙҲХХ "Қамчиқ" довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган О.М. бошқарувидаги "BYD" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, транспорт воситасининг салонида ва юкхонасида 90 блок "Бритник", 48 блок "Трения", 5 та "Королевский салют" ва 80 та "7 Shots" номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Шу куни соат 16:30 ларда ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Х.Х. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобили тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, юкхонасида 179 блок "Британик", 380 блок "Трения" ва 35 та "Волк" номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ҳолатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчилар ва аниқланган пиротехника воситалари Поп тумани ИИБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...