"Юқори нуқта" ЙПХ масканида "Қизил китоб"га киритилган ҳайвонни асосли ҳужжатларсиз олиб кетаётган фуқаро аниқланди
2022 йил 21 апрель куни соат 22:30 ларда, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1039-километрида жойлашган "Юқори нуқта" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Расулов томонидан "Термиз-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг салонида, қафасга солинган, "Қизил китоб"га киритилган бўрсиқ ҳеч қандай асосли ҳужжатларсиз олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва олиб кетилаётган ҳайвон туман ИИБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...