Жиззахда ЙПХ ходимининг хатти-ҳаракати "Интизомий кенгаш"да кўриб чиқилиши белгиланди
Ижтимоий тармоқда "Карантин қоидаларини бажаришга мажбур бўлмаган ЙПХ ходими" ҳамда “Жиззахда ЙПХ ходимларига қонун ўқитилганми?” сарлавҳаси остида тарқалган видеолар юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида маълумот берилган эди.
Хизмат текшируви хулосасига кўра, ЙПХ ходими А.Норқулов томонидан ҳайдовчи Ш.Ф.га нисбатан "Спарк" русумли автомобилда 1.1 йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги бўйича расмийлаштирилган баённома асосли деб топилиб, ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом"нинг айрим талабларини бузганлиги учун Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Норқуловнинг хатти-ҳаракати вилоят ИИБ "Интизомий кенгаши"да кўриб чиқилиши белгиланди.