Тест режимида

Ҳодисалар

Қарши шаҳрида "Нексия" автомобилида ёнғин чиқди

Жорий йилнинг 30 июль куни соат 10:45 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчасида "Нексия" русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи автомобилни тўхтатган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида куйиш тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган.

Ҳодиса юзасидан шаҳар ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.