Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан муносабат

2022 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи ва Тез тиббий ёрдам хизмати маркази раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги автотранспорт бўлими масъул ходимлари иштирокида тез тиббий ёрдам автомобилларининг махсус фото-видео фиксация мосламари орқали қайд этилган йўл ҳаркати қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича келиб чиқаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан учрашув ташкил этилиб, ишчи гуруҳи тузилган.

Тез тиббий ёрдам автомобилининг ҳайдовчиси Йўл ҳаракати қоидаларининг 25-банди асосида белгиланган тартибда айрим қоидаларнинг талабларидан четга чиқиши мумкин. Бундай ҳолатда махсус камералар орқали автомобиль қайд этилган тақдирда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

Ҳозирда, ижтимоий тармоқда тарқалган видео батафсил ўрганилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.