Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан қўшимча маълумот
Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрида ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида акс этган мулоқот видеоси тарқалди. Мазкур видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида саҳифамизда маълумот берилган эди.
Текширув якунига кўра, хизмати давомида, ҳайдовчини тўхтатган вақтида тўхтатиш сабаби бўйича тўлиқ тушунтириш бермаганлиги, ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатларини текшириш тўғридан-тўғри асосий вазифаларидан бири бўлса-да ҳужжатларни текширмаганлиги, бу хатти-ҳаракати билан айрим меъёрий қарор ва буйруқ талабларини бузганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Э.Ходжиаҳмедов ҳамда унинг бевосита гуруҳ командири Ж.Содиқов қўл остидаги ходимларга доимий равишда хизматни ўрнатилган тартиб асосида олиб бориш бўйича йўриқнома бериб бориши, келгусида бу каби хато ва камчиликларга йўл қўйган тақдирда интизомий жазога тортилиши бўйича огоҳлантирилди.