Тест режимида

Хабарлар

"Қамчиқ" довонида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари якунланди

Жорий йилнинг 16-17 декабрь кунлари А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмида қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларни бартараф этиш бўйича ўтказилган қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўз якунига етди.

Мазкур ўқув машқларида ФВДТ раҳбарлар таркиби куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларни бартараф этишдаги ҳаракатлари баҳоланди. Довон йўлида хизмат олиб борувчи ЙҲХХ ходимлари ҳам ўқув-машқларида фаол иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири А.Қўлдошев «Қамчиқ» довонида мавсумни беталофат ўтказиш бўйича масъул ташкилотларга зарур тавсия ва кўрсатмаларни берди.